АҚШ президентлигига Демократлардан номзод Ҳиллари Клинтон Россиянинг мамлакатдаги президентлик сайловларига аралашиши мумкинлиги ҳақида гапириб, бу жиддий таҳдид туғдиришини таъкидлади. Бу ҳақда, Bloomberg’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Клинтон хоним АҚШ сиёсатига четдан биров аралишиши ақлга сиғмаслигини тан олди, шу билан бирга, унинг фикрича, Путин ва унинг ёрдамчилари бундан қандайдир наф олиш илинжида.
«Биз ҳеч кимнинг аралашувига йўл қўймаслигимизни аниқ тушунишимиз лозим», — деди у.
Изоҳ (0)