Суриянинг қамал остидаги шаҳар ва туманларида 600 минг атрофидаги аҳоли ўта оғир шароитларда яшамоқда. Январь ойидан буён бундай одамлар сони 100 минг кишига ошди, деб хабар беради «ТАСС».
Бу маълумотлар БМТнинг Сурияда инсон ҳуқуқларини тафтиш қилиш комиссиясининг Женевада тақдим этилган 12-ҳисоботида келтирилди.
Айтилишича, бундай шаҳар ва туманлар мамлакатнинг Дамашқ, Риф Дамашқ, Дайр аз-Завр, Хомс ва Идлиб вилоятларида бор.
«У ердаги одамлар давомли қамал билан боғлиқ равишда юзага келган шароитлардан азият чекмоқда», — дейилади ҳисоботда.
Умуман олганда, мамлакатнинг қамал остидаги ва бориш қийин бўлган ҳудудларида жами 6 миллион киши яшаш учун курашмоқда, деб таъкидлади ҳисобот муаллифлари.
Изоҳ (0)