АҚШ Ливиянинг Сирт шаҳрига берган авиазарбалар қонуний асосга эга бўлмай, халқаро ҳуқуққа зид келади. Бу ҳақда Ливия армияси қўмондони Халифа Ҳафтар маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
1 август куни АҚШ Ливияда ИШИД жангариларига илк авиазарбаларни берди. Буни АҚШдан миллий келишув ҳукумати сўраган эди. Аммо ушбу ҳукумат парламент тасдиғидан ўтмаган, армия эса парламент билан иттифоқликда ҳаракат қилади. Шу боис АҚШнинг хатти-ҳаракатлари Ливиядаги расмий кучлари ўртасида ихтилофга сабаб бўлди.
«Сиз айтаётган ҳукумат ҳозирча ўз вазифаларини бажариш учун қонунийликка эга эмас, шу боис, менинг фикримча, АҚШ ҳукумат сўровига биноан эмас, ўз ҳисоб-китобларига кўра зарбаларни амалга оширди, сўров эса расмиятчилик, холос», — деди Ҳафтар.
Илгарироқ Ҳафрат мамлакатдаги инқироз учун жавобгарликни БМТ миссиясига юклаган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)