Тожмаҳални кўриш учун Ҳиндистонга ташриф буюрувчи хорижлик туристларга қулайлик яратиш мақсадида ёдгорлик яқинида аэропорт бунёд этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Одатда туристлар дастлаб мамлакат пойтахтида қўниб, сўнг Тожмаҳалга бориш учун 200 километр масофани босиб ўтишига тўғри келади.
Эндиликда, NDTV телеканалининг Уттар-Прадеш штати ҳукуматига таяниб маълум қилишича, Агра шаҳри атрофида, таниқли мақбарага яқин масофада замонавий халқаро аэропорт қад кўтаради.
Ишлар 2017 йил мартига қадар якунланиши кутилмоқда. Штат маъмурияти вакили Дипак Сингалнинг маълум қилишича, қурилиш ишларига 1 миллиард рупия (15 миллион доллар) ажратилади.
Изоҳ (0)