Футбол бўйича ЖЧ—2018 3-саралаш босқичи доирасидаги Қатар — Ўзбекистон ўйини олдидан мезбонлар бош мураббийи Хосе Даниэль Каррено фикр билдирди.
«Футболчиларга Эрон билан ўйинни унутишлари кераклиги ҳақида айтдим. Олдинда бизни Ўзбекистонга қарши оғир учрашув кутиб турибди», — деди мутахассис. Унинг шогирдлари 1-турни Эронда ўтказиб, 90-дақиқадан кейин иккита гол ўтказиб юборганди.
«Футболчиларим ўйинга тайёр, жароҳат олганлар йўқ. Мен мухлислардан кўп нарса умид қиламан. Улар стадионни тўлдириб, бизни қўллаб туришларини хоҳлардим. Бу қўшимча куч беради», — деб таъкидлаган Каррено.
Қатар — Ўзбекистон ўйини 6 сентябрь куни 21:00 да старт олади.
Изоҳ (0)