Жанубий Судан ҳукумати ўз ҳудудида БМТ тинчликпарварларининг қўшимча контингентини жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамаси ишлари бўйича вазир Мартин Элиа Ломоро маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Миллий бирлик ўтиш ҳукумати минтақавий кучларни жойлаштиришга розилигини беради», — деди у.
Унинг сўзларига қараганда, мамлакат ҳудудига тинчликпарварларни жойлаштиришнинг тафсилотларини яқин вақт ичида муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Жанубий Судан президенти минг нафар БМТ тинчликпарварини жойлаштириш бўйича мулоқотга тайёр эканлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)