ИШИД гуруҳи жангарилари, 2015 йил ноябрида Парижда уюштирилган терактлардан ташқари, Европа Иттифоқига кирувчи яна бир қатор давлатларда қўпорувчилик ҳаракатларини амалга оширишни режалаштираётган эди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Тергов маълумотларига қараганда, ИШИДнинг Европадаги ҳужум объектлари сифатида Нидерландия ҳамда Франциядаги бошқа нишонлар кўрилган. Бундан ташқари, жангарилар Буюк Британия ҳудудига киришга уринган.
Париждаги терактларда иштирок этиши лозим бўлган айрим жангарилар Греция ҳудудида ушлангани ҳам маълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)