ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг финал босқичи илк турида Сурияга қарши (1:0) ўйинда гол киритган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Александр Гейнрих мамлакат термаси сафида киритган голлари сони бўйича Миржалол Қосимовдан ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда ЎФФнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Александр Гейнрих Ўзбекистон терма жамоаси сафида 89 учрашувда 31 та гол киритишга эришган. Ўзбекистон термасининг энг яхши тўпурари эса Максим Шацких саналади. У мамлакат термасида 60 ўйин ўйин ўтказиб, 34 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)