Яқин ҳафталарда Туркия ва Евроиттифоқ ўртасидаги виза тартиби енгиллаштилиши бўйича келишувга эришилиши мумкин. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркель Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан G20 саммити доирасидаги учрашуви якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «Коммерсант.ru».
Илгарироқ миграция, ички ишлар ва фуқаролик бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос Туркия Европа Иттифоқи билан визасиз тартибга ўтиш учун қўйилган талабларни бажармаганини айтган эди.
Изоҳ (0)