Рим папаси Франциск 1,5 минг муҳтожни Ватиканда ўтаётган Тереза онани авлиё деб эълон қилиш маросимидан сўнг тушлик қилишга чақирди. «ТАСС»нинг ANSA агентлигига таяниб маълум қилишича, менюда неаполитан пиццаси кўрсатилган бўлиб, уни тайёрлашда 20 пиццайоло қатнашади.
Павел VI зали атриумида ўтадиган тушликда Тереза она номидаги Мурувват ордени вакилалари томонидан Италиянинг турли ҳудудларидан келтирилган бошпанасиз инсонлар қатнашади. Улар маросимда ва тушликда иштирок этиши учун тунда махсус автобус билан Ватиканга олиб келинди.
Изоҳ (0)