Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 3-саралаш босқичининг 2-турида майдонга тушиш учун Қатар пойтахти Доҳага жўнаб кетди.
ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, миллий терма жамоа футболчилари Қатарга чартер рейс билан йўл олган.
ЖЧ—2018 3-саралаш босқичини Ўзбекистон Сурия устидан қозонилган минимал ғалаба билан бошлаган бўлса, Эрон билан 90 дақиқа тенг кураш олиб борган Қатар якунда 2 та гол ўтказиб юборганди.
Изоҳ (0)