Мексикалик ҳарбийлар мамлакат шимоли-шарқидаги Нуэво-Ларедо шаҳри яқинида ўн нафар жиноятчини йўқ қилди. Тамаулипас штати Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг 3 сентябрь, шанба куни маълум қилишича, отишма давомида бир нафар фуқаро ҳам ҳалок бўлган, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Жиноятчилар ҳарбий патрулга ҳужум қилган. Тўқнашув оқибатида ҳужум қилганлардан саккиз нафари ўлдирилган, қолганлари фавқулодда ҳолат жойидан яширинган. Улар қурол-яроғ ва ўқлар бўлган пикапини ташлаб кетган.
Бир соатдан сўнг ҳарбий хизматчилар қолган жиноятчиларни ҳам топди. Ҳужум уюштирганлардан яна икки нафари йўқ қилинган. Отишма давомида воқеа жойидан ўтаётган аёл яраланган. У кейинроқ шифохонада ҳалок бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноятчиларнинг шахсини аниқламоқда.
Изоҳ (0)