Лос-Анжелес марказида қурилаётган осмонўпар бино «Уилшир Гранд Тауэр» АҚШ ғарбий соҳилидаги энг баланд иншоотга айланди. Бу ҳақда Associated Press маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
3 сентябрь, шанба куни осмонўпар бино тепасига ўн тонна оғирликдаги шпиль (найзасимон уч) ўрнатилди. У 73 қаватли бино баландлигига яна 48,8 метр қўшди. Шу тариқа бинонинг баландлиги 334,98 метрни ташкил этди. Бу эса АҚШ банки минораси баландлигидан (301,3 метр) 25 метрга ортиқдир.
АҚШ банки минораси 1989 йилдан буён мамлакат ғарбий соҳилидаги энг баланд бино бўлиб келган.
Қурилиш қиймати 1 миллиард долларга баҳоланаётган «Уилшир Гранд Тауэр» осмонўпар биносидаги меҳмонхона ва офис комплекси 2017 йилнинг мартида очилади.
Изоҳ (0)