Буюк Британияга қочқин сифатида катталарнинг кузатувисиз келган юзлаб болалар мамлакат ҳудудида бедарак йўқолди. Бу ҳақда, Independent нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Айтилишича, охирги беш йил мобайнида қарийб 10 минг вояга етмаган бола катталар кузатувисиз мамлакатга ташриф буюрди. Улар уруш, очлик ва таъқибдан қочиб, муҳожир сифатида Британиядан қўним топди. Янги жойда улар болалар уйларига ёки асраб олувчи оилаларга тақсимланиши лозим, ижтимоий ишчилар эса уларнинг аҳволини кузатиб бориши керак.
Аммо шу беш йил ичида янги келган ўсмирларнинг камида 360 нафари бедарак йўқолган. Улардан 200 нафари икки йилдан буён ижтимоий ишчилар билан алоқага чиқмай қўйган бўлиб, бу жиддий ташвишни туғдирмоқда, дейилади нашрда.
Лейбористлар бу вазиятда амалдаги ҳукуматни айбламоқда.
Газетада ёзилишича, болаларнинг йўқолишига сабаблар сифатида инсон савдоси, психологик жароҳатдан қочишга интилиш, ҳукуматга нисбатан ишончсизлик ва депортация қўрқуви бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)