Сурия президенти Башар Асад Дамашқда Буюк Британиядан ташриф буюрган делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
SANA агентлигининг билдиришича, делегацияга лордлар ва жамоат палатаси аъзолари, шунингдек, диний арбоблар ва академиклар кирган. Уларнинг номлари келтирилмаяпти.
Маълум бўлишича, делегация аъзолари ушбу учрашув «Британия ҳукуматининг Сурияда бўлаётган воқеаларга муносабати янглиш эканлигини кўрсатишга ёрдам бериши мумкин»лигини таъкидлаган.
Асад, ўз навбатида, бундай ташрифлар «вазиятни ойдинлаштириши» ҳамда «Ғарб матбуоти сохтакорликларини фош қилиши» лозимлигини айтган.
Изоҳ (0)