Туркия мамлакатда муваффақиятсиз якунланган ҳарбий исёнга Европа Иттифоқи томонидан намойиш этилган муносабатдан афсусда. Бу ҳақда журналистлар билан мулоқот чоғида Туркиянинг Евроиттифоқ ишлари бўйича вазири Умар Челик маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Ўйлаймизки, ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг Евроиттифоқдан кутганимизчалик бирдамлик ва қўллаб-қувватлаш кўрмадик. Мен Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларига ҳукуматимизнинг ҳафсаласи пир бўлганини аниқ тушунтирдим», — деди у Словакия пойтахтида Евроиттифоқнинг 28 мамлакати ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган музокаралар якунларига кўра.
Изоҳ (0)