Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ва АҚШ давлат котиби Жон Керри Хитойда бўлиб ўтган учрашув доирасида 75 ёшли диний раҳнамо, АҚШда истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг Туркияга экстрадицияси масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда, Anadolu агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Дипломатик идоралар раҳбарлари 4–5 сентябрь кунлари Ханчжоуда бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этиш учун ХХРга ташриф буюрди. Саммит арафасидаги норасмий учрашувлардан бирида улар Гуленни Туркияга қайтариш масаласини кўриб чиққани айтилмоқда.
Бундан ташқари, Суриядаги охирги воқеалар ҳамда Туркиянинг у ердаги операцияси суҳбат мавзуси бўлди.
Изоҳ (0)