Турк ҳарбий хизматчилари ердаги операцияларда берилган авиазарбалар оқибатида Курдистон ишчи партиясининг 27 нафар жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда 2 сентябрь, жума куни Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Бош штабнинг маълум қилишича, асосан курдлар яшовчи Туркиянинг жануби-шарқий вилояти Ҳаккарида яна 30 нафар курд жангариси жароҳат олган.
Аввалроқ мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим Курдистон ишчи партияси бир қатор ҳужумларни амалга оширгандан кейин тинч сиёсий жараённи қайта тиклаш имкониятини қўлдан чиқарганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)