Tesla компанияси автомобиллардаги автопилот режими учун янгиланган версияни чиқаради. Бу ҳақда компания асосчиси Илон Маск Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
У янгилик тизим фаолиятини анча яхшилашига ваъда берди. У, жумладан, радарлардан қабул қиладиган сигналларни яхшироқ қайта ишлашни ўз ичига олади. Маск кейинроқ янгиланиш ҳақида батафсил сўзлаб беришга ваъда берган.
Ўтган ҳафта Tesla Model S седани ва Model X кроссоверларининг янги моделларини тақдим этган эди.
Изоҳ (0)