АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трампнинг Нью-Йорк шаҳридаги Trump Tower осмонўпар биноси почта бўлимида оқ рангли шубҳали кукун аниқланди. Бинода тревога эълон қилинди, аммо одамлар эвакуация қилинмади. Бу ҳақда AP агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 31 август, маҳаллий вақт билан 16:00 да содир бўлди. Шубҳали кукун экспертиза учун лабораторияга юборилди ва унинг ходимлари кукунни зарарсиз деб топди.
Изоҳ (0)