Икки америкалик альпинист Покистон шимолидаги тоғлардан бирига чиқиш пайтида бедарак кетди. Бу ҳақда, GEO TV’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, АҚШ фуқаролари Кайл Демпстер ва Скотт Адамсон август ойининг охирларида Гилгит-Балтистон вилоятининг Чоткои музлигида асосий қароргоҳ қуриб, 7 минг метрлик тоққа чиқишга тайёргарлик кўра бошлаган. Аммо 22 август куни, альпинистлар баландликка кўтарила бошлаганидан сўнг, улар билан алоқа йўқолган.
Қутқарувчиларнинг спортчиларни топиш борасидаги ҳаракатлари ҳозирча самара бермади. Айни пайтда об-ҳаво шароитларининг ёмонлашуви туфайли қидирув операцияси тўхтатилди.
Изоҳ (0)