Air China авиакомпаниясининг собиқ ходимаси Ин Линга нисбатан БМТ қошидаги ХХР ваколатхонасини ҳимоя қилувчи Хитой халқ-озодлик армияси ҳарбийлари ҳамда Хитойнинг Нью-Йоркдаги бош консуллиги ходимларининг жўнатмалари контрабандаси иши бўйича айблов қўйилди. Бу ҳақда Нью-Йорк штати Шарқий прокуратураси «ТАСС»га маълум қилди.
Ноқонуний жўнатмалар учун аёл шахсий тартибда пул мукофоти олган. Ин Линга нисбатан «Адолатга қаршилик қилувчи контрабанда жўнатмалари ва электрон қаллоблик» бўйича ҳам қўшимча айблов қўйилди. Прокуратура хитойлик аёл авиакомпаниянинг Жон Кеннеди (Нью-Йорк) ҳамда Ньюарк Либерти (Нью-Жерси) аэропортларидаги ваколатхоналари орқали ўз мансабини суиистеъмол қилган деб ҳисобламоқда.
Хитойлик аёл 2015 йилнинг август ойида гумонланувчи сифатида қўлга олиниб, суриштирув олиб бориш вақтида озодликка чиқарилган эди. Ин Линь контрабанда билан шуғулланишда давом этишдан ташқари, АҚШда ҳамюртига нисбатан олиб борилган суриштирув иши вақтида унинг Нью-Йоркдан самолёт бортида Хитойга қочишига ёрдам берган. Хитойлик аёл 6 сентябрь куни Бруклин суди олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)