Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино унинг маоши борасидаги масала ҳал бўлганидан мамнун эканини айтди. Унинг сўзларини ташкилот матбуот хизмати келтирди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Менинг маошим борасидаги аввалги тушунмовчилик ва англашилмовчиликни инобатга олган ҳолда, маошим борасидаги масала ҳал бўлганидан ва амал қилаётган меҳнат шартномам борлигидан мамнунман», – деди Инфантино.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг йиллик маоши 1,37 миллион евро, ташкилот бош котиби Фатма Самуранинг йиллик маоши эса 1,19 миллион евро экани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)