15 сентябрь куни Ҳиндистонда старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар футбол терма жамоаси Словакиядаги йиғин доирасида словакиялик ўсмирлар билан икки бор дуранг ўйнади.
ЎФФ матбуот хизматининг хабар беришича, Словакияга қарши биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган, такрорийсида эса гол уриш ҳеч кимга насиб қилмаган — 0:0.
Темур Олимхўжаев устозлик қиладиган Ўзбекистон ўсмирлари 3 сентябрь куни Тошкентга қайтиб келади ва 9 сентябрь куни Ҳиндистонга — Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун йўл олади.
Ярим финалга қадар етиб борган терма жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган мусобақада Ўзбекистон ўсмирлари КХДР, Таиланд ва Яман билан бир гуруҳдан жой олган.
Изоҳ (0)