«Манчестер Юнайтед» жамоасининг 18 ёшли ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Манчестер шаҳрида 800 минг фунтлик ҳашаматли уйга онаси ва икки укасини жойлаштирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Ўтган мавсумнинг ярмидан манкунианларнинг асосий таркибида ёрқин ўйин намойиш қилган Рэшфорд Евро–2016 турнирида иштирок этиш учун Англия терма жамоасидан чақирув олганди. Умидли футболчини қўлдан бой бермаслик учун «МЮ» раҳбарияти у билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Ҳафталик маоши 5 баробарга, яъни, 5 мингдан 25 минг фунтга кўтарилган Рэшфорд ўз пулларини оиласига қулайлик яратиш учун сарфлади.
Айни дамда 18 ёшли футболчининг ҳашаматли уй сотиб олишга имконияти йўқ, аммо у нархи 1 миллион фунтга тенг уй қурдираётгани ҳақида маълумотлар бор.
Изоҳ (0)