Америкалик таниқли бокс промоутери Дон Кинг Бермейн Стиверн ва Александр Поветкин ўртасида WBC унвони учун жанг ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кингнинг сўзларига қараганда, у боксчилар АҚШда эмас, Россияда учрашишига қарши чиқмайди, чунки РФ президенти Владимир Путин унинг яхши дўстидир.
«Мен бу жангни бажонудил ташкиллаштирган бўлардим. Биз бу ишни АҚШда, Россияда ва ҳатто Африкада қилишимиз мумкин», — деди у.
«Россия президенти Владимир Путин — менинг дўстим. Шунингдек, мен Дональд Трампнинг катта мухлисиман. Балки АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг у Путин билан жангни кўришга келар. Президент Трамп ва президент Путин рингсайд олдида. Сиз буни тасаввур қила оласизми?» — деди промоутер.
Изоҳ (0)