Швейцария қидирув хизматлари 29 август куни ўқув машғулотлари чоғида йўқолиб қолган F/A-18C Hornet ҳарбий самолёти қолдиқларини топди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлигининг билдиришича, самолёт Швейцария Альпларидаги Зустен довони яқинида ҳалокатга учраган. Тоғлардаги ноқулай об-ҳаво шароитлари қидирув ишларига тўсқинлик қилаётган эди.
Қутқарувчилар учувчини қидирмоқда, унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.
Изоҳ (0)