Ҳиндистоннинг Канпур шаҳрида истиқомат қилувчи 11 ёшли сузувчи Шраддха Шукла мамлакат спортчиларининг Олимпиададаги ютуқларидан илҳомланиб, миллий рекордни янгилашга қарор қилди ва Ганг дарёси бўйлаб 570 километрлик сузишга отланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Канпур – Банорас йўналишидан сузиб ўтиш, қатъиятли қизнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 10 кун вақт олади. Қиз ҳар куни 60 километрдан сузиб ўтишни режалаштирмоқда. Бу 13 та Олимпия марафонига тенгдир.
Шу билан бирга, Шукла ҳар 4–5 соатда қуруқликка чиқиб, танаффус қилишга мажбур бўлади.
Изоҳ (0)