«Газпром» 31 августдан эътиборан «Турк оқими» газ қувури қурилиши ишларини қайтадан бошлаш бўйича музокараларни қайта тиклайди. Бу ҳақда, компания бошқаруви раиси ўринбосари Александр Медведевга асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Музокаралар амалда боряпти, бу жараён Туркия иқтисодиёт вазирининг Россия энергетика вазири билан учрашувида бошланган эди. Жараённи қайта тиклаш борасида келишувга эришилган эди. ‘Газпром’ бошқаруви раиси Алексей Миллер эртага Туркияга сафар қилиши кутилмоқда. Мен ҳам у ерга кетяпман, жараён амалда ишга тушди», — деди Медведев.
Лойиҳа устидаги ишлар қайтадан бошлаб юборилиши ҳақида бир муддат илгари Россия президенти Владимир Путин маълум қилган эди.
Изоҳ (0)