«Бавария» клубининг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслига рекордини ўрнатди, деб хабар берди «Чемпионат».
Левандовски «Бавария» сафидаги 64-учрашувида ўзининг 50-голини уришга муваффақ бўлди. 26 август куни старт олган Бундеслиганинг 2016/17 йилги мавсуми 1-турида ҳужумчи хет-трик қайд этишга муваффақ бўлди.
Левандовскидан кейинги икки натижа «Бавария»нинг собиқ футболчиси Рой Маккай ҳамда «Гамбург»нинг собиқ аъзоси Уве Зеелерга тегишли. Ҳар икки футболчи 50 та гол уриш учун 67 та ўйинда майдонга тушган.
«Бавария» клубининг афсонавий футболчиларидан бири сифатида тилга олинадиган Герд Мюллерга 50 та гол уриш учун 83 та беллашув керак бўлган.
Изоҳ (0)