Яманнинг Адан шаҳрида худкуш террорчи томонидан уюштирилган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 60 нафарга етди. Бу ҳақда хавфсизлик ходимлари маълумотига таяниб, The Telegraph маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Адандаги Ал-Вали касалхонаси шифокорлари, ўз навбатида, яна ўнлаб кишилар яраланганлигини маълум қилди. Reuters агентлиги 60 дан ортиқ одам жароҳат олганлигини маълум қилди.
Портлаш худкуш террорчи томонидан уюштирилган. У автомобилда маҳаллий полиция биносига бостириб кирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур портлаш оқибатида 15 киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)