Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Россия Премьер-Лигасидаги аъзолари Виталий Денисов ва Одил Аҳмедов кеча — 28 август куни ўзаро тўқнаш келди.
«Краснодар» ва «Локомотив» клублари ўртасидаги беллашувда «темирйўлчилар» 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўзбекистонлик футболчилар учрашувни бошланғич таркибда ўтказди. Ҳисоб 1:2 бўлиб турган 65-дақиқада Одил Аҳмедов ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиб берди. Виталий Денисов эса тўлиқ ҳаракат қилди.
Россия Премьер-Лигасининг 5-туридан кейин «Краснодар» 7 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Шунча очкоси бор «Локомотив» тўплар нисбатига сабаб 9-ўринда қайд этилган.
Изоҳ (0)