Россия синхрон сузиш федерацияси раҳбари вазифасини бажарувчи Алексей Власенко РФ президенти совға қилган машинани сотишга қарор қилган спортчи қизга молиявий кўмак кўрсатилишини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Власенко қизга машинани сотмасликни тавсия этди.
«Ёш қиз, яхши таъминланган оиладан эмас, у машинадан олинадиган пул эвазига турар-жой масаласини ҳал қилмоқчи эди. Федерация, албатта, унга ёрдам беради, машинани эса сотиш керак эмас», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Рио–2016 ғолибаси президент томонидан совға қилинган BMW X6 машинасини сотувга қўйган эди.
Изоҳ (0)