Pokemon Go ўйинининг мухлислари июль ойи давомида Англия ва Уэльс ҳудудида бир неча юз маротаба тунаб кетилди, йўл ҳаракати қоидаларини бузди ёки жамоат тинчлигига раҳна солди. Бу ҳақда, BBC’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ой давомида қайд қилинган ҳолатларнинг умумий миқдори 290 тани ташкил қилди.
Айрим ҳолатларда ўйинчилар талончиларнинг қурбонларига айланди, аммо кўпинча уларнинг ўзлари қонунни бузди.
Жумладан, Англиянинг Суррей графлигида ноёб покемон овига қизиқиб кетган 30 киши оммавий муштлашувда иштирок этди. Қўшни Чеширда ҳуқуқ-тартибот идоралари диққатини виртуал жониворларни қидириб ҳақиқий қабристонда тентираб юрган болалар тортди. Уэльс шимолида эса покемон овлашни ўргатиш баҳонасида уйига ўсмирларни бошлаб келган эркак қўлга олинди.
Изоҳ (0)