Москва шаҳрининг шимоли-шарқида келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган Қирғизистон фуқароларининг таналари самолётда ватанига қайтарилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 17 кишидан 14 нафари Қирғизистон фуқароларидир. Улар Россияга ишлаш учун ташриф буюрган муҳожирлар эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)