Хитойнинг China Labor Watch ҳуқуқ ҳимоя қилувчи ташкилоти iPhone йиғувчи Pegatron заводи ишчилари истиқомат қилувчи ётоқхоналарнинг фотосуратларини ўз сайтига жойлаштирди, деб маълум қилади «Корреспондент.net».
Янги фотосуратлар завод илгариги ваъдаларига терс равишда ишчиларнинг яшаш шароитларини яхшиламаганини кўрсатади, дейилади хабарда. Маълум бўлишича, сув ва электр қуввати йўқ тор хоналарда 9–12 киши яшайди. Душ хоналари ва ҳожатхоналар ҳар бир қаватда бор, аммо улардаги санитар шароитлар жуда ёмон.
Шунингдек, журналистлар ишчиларнинг маошлари ҳақида маълумотга эга бўлди. Айтилишича, завод ходими ўртача 350 доллар маош олади, аммо ойига 90 соат ортиқча ишлаган ходимлар 630 долларгача пул олиши мумкин.
Apple бу маълумотлардан ҳайратдалигини билдириб, тафтиш ўтказишга ваъда берди.
2016 йилда компания ўз етказувчиларида 640 текширув ўтказиб, уларнинг якунларига кўра соат нормаларига 97 фоиз вазиятда амал қилинаётганини билдирган эди. Аммо, China Labor Watchмутахассисларининг фикрича, бундай ревизиялар бефойда, негаки корхоналар ҳисоботларни сохталаштириб, уларда Apple’ни қониқтирадиган кўрсаткичларни осонликча акс эттириши мумкин.
Изоҳ (0)