Россиянинг Airbus A321 самолётининг Синай ярим ороли устида ҳалокатга учрашини тафтиш қилиш бўйича комиссия ҳаво кемаси корпуси қачон вайрон бўла бошлаганини аниқлашга уринмоқда. Бу ҳақда, комиссия баёнотига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, ҳозир Қоҳирада бўлиб турган Россия ва Германия делегациялари 28 август куни самолёт қолдиқларини кўздан кечириб, шундан сўнг комиссия раҳбари Айман ал-Муқаддам билан кенгашиб олган.
Изоҳ (0)