Уммон давлати яқинидаги соҳилда Ҳиндистоннинг экипажи 11 кишидан иборат юк кемаси чўкиб кетди. Бу ҳақда, Gulf News’га таяниб, «Корреспондент» хабар бермоқда.
Экипажнинг барча аъзолари уммонлик балиқчилар томонидан қутқариб олинди, ҳеч ким жабрланмади.
Шаржадан Ал-Мукалла портига йўл олаётган кема 69 та транспорт воситаси, озиқ-овқат, шина ва мотор мойларини олиб кетаётганди. Кема ортиқча юк туфайли чўкиб кетди.
Изоҳ (0)