ЎзМТРКнинг «Спорт» телеканали футзал бўйича Жаҳон Чемпионати—2016 беллашувларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар берди.
ЖЧ—2016 да тарихда илк бор Ўзбекистон футзал терма жамоаси иштирок этади. Хосе Мария Мендес мураббийлик қилаётган жамоа турнирнинг «А» гуруҳида Колумбия, Португалия ва Панамага қарши кураш олиб боради.
11 сентябрь куни тонги 04:00 да Ўзбекистон термаси мундиалдаги илк учрашувини Панамага қарши ўтказади.
Изоҳ (0)