Ливияда Файз Саражнинг Миллий бирдамлик ҳукуматига бўйсунувчи қўшинлар ИШИДга қарши жангларда уч ой давомида 442 нафар аскарини йўқотди, 2,1 минг аскар яраланди. Бу ҳақда 27 август, шанба куни «Ал-Васат» янгиликлар портали маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Тўқнашувларда ҳалок бўлган ва жабрлаганларнинг аксарияти етказиладиган Мисурата шаҳри марказий шифохонаси вакилларининг маълум қилишича, яраланганларнинг чорак қисми оғир аҳволда. Уларнинг аксарият қисми қўшни Тунис, шунингдек, Туркияга даволаниш учун юборилмоқда.
Яқин кунларда жиддий жабрланган кишилар Германияга юборилади.
Саражнинг янги маҳкамасига содиқ тузилма 14 майдан буён Сирт шаҳридан ИШИД жангариларини чиқариб юбориш бўйича операцияни ўтказмоқда. Операция «Ал-Буньян ал-Марсус» номини олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)