Россия ва Эрон Форс кўрфазида денгиз бурғулаш қурилмаларини қуриш учун 1 миллиард долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда IRNA агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Эроннинг Tasdid компанияси ва Россиянинг «Красние баррикади» кемасозлик заводи Форс кўрфази ҳудудида нефть ва газни қидириб топиш ва қазиб олиш мақсадида бешта денгиз бурғулаш қурилмасининг қурилиши учун 1 миллиард долларлик битим имзолади.
«Россия томони шартноманинг 85 фоизини таъминлаш мажбуриятини олди», — таъкидлади агентлик.
Бурғулаш қурилмалари Хуррамшаҳр портида кейинги икки йил давомида қурилиши лозим.
Изоҳ (0)