Чад ҳукумат қўшинлари автомобилининг портлаб кетиши оқибатида камида тўрт нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна ўн нафарга яқини яраланди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Армия автомобили «Боко Ҳарам» радикал гуруҳи жангарилари томонидан ўрнатилган минада портлаб кетган.
Агентликнинг маълум қилишича, портлаш Чад ғарбидаги, қўшни Нигерия билан чегарадош Каига Кинжи аҳоли пункти яқинида юз берган. Барча жабрланган ва яраланганлар Чад пойтахти Нжаменага етказилган.
Чад кўли атрофини қўриқлаётган ҳарбийлар аввал ҳам бир неча марта «Боко Ҳарам» жангариларининг ҳужумига учраганди.
Изоҳ (0)