Афсонавий футболчи Диего Армандо Марадона 30 йил деганда ноқонуний туғилган ўғлини тан олди, деб ёзди «Оламспорт».
Кичик Марадона 1986 йил отаси «Наполи» клуби сафида юлдузли онларини ўтказаётган бир вақтда дунёга келган. Унинг онаси Кристина Синагра 1987 йил Италия матбуотига ўғлининг отаси Марадона эканини маълум қилганди. Бироқ собиқ футболчи нафақат ўғлини тан олмаган, балки ДНК тестидан ўтиш таклифига ҳам розилик бермаган.
Яқинда ота ва ўғил Марадонанинг Буэнос-Айресдаги уйида учрашди. Марадона фарзандини бағрига босиб, уни «сен менинг ўғлимсан» деб кутиб олди.
Айни вақтда ўғил соҳил футболи бўйича Италия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Марадонанинг қонуний рафиқаси Клаудио Вильяфаньидан икки нафар қиз фарзанди бор: Дальма ва Жианинна.
Изоҳ (0)