Россиянинг Кабардин-Болқор Республикасида Федерал хавфсизлик хизмати махсус мўлжал қўшинлари террорчилик жиноятларига алоқадор жиноий етакчи ва бир жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Аксилтеррор операцияси Нальчикнинг бир қисми ҳамда Чегем туманида олиб борилди. Ўрмон массивида яширинган жиноятчиларни топиш мақсадида ўтказилган операцияда махсус мўлжал кучлари иштирок этди. Ўрмон ичидан жиноятчилар яширинган блиндаж аниқланди. Отишма давомида икки жиноятчи ҳам ўлдирилди.
Изоҳ (0)