Бразилия президентлиги лавозимидан вақтинча четлатилган Дилма Руссеффнинг импичмент жараёнида мамлакат Миллий конгресси (парламент) биносида тўрт мингга яқин полициячи навбатчилик қилади. Бу ҳақда 25 август, пайшанба куни Globo газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Бунда яқин кунларда хавфсизликни таъминлаш тизимига жалб этилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилларининг жами сони ҳақида сўз юритилмоқда.
Руссеффнинг истеъфоси масаласи бўйича юқори палатада якуний овоз бериладиган кун қонун чиқарувчи орган биносига 1,3 минг киши юборилади.
Пойтахт федерал округи хавфсизлик департаменти маълумотларига қараганда, миллий парламент жойлашган ҳудудда яқин кунларда 30 минг нафаргача намойишчи тўпланади. Улар Руссефф тарафдорлари билан бирга унга қарши бўлган кишиларни ҳам ўз ичига олади.
25 август куни Бразилия Федерал сенати (парламентниг юқори палатаси) Руссеффнинг импичменти масаласини кўриб чиқишга киришди. Якуний овоз бериш жараёни ўтказиладиган кун ва вақт ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)