Футбол бўйича ЖЧ–2018 саралашининг учинчи босқичи «А» гуруҳи баҳслари доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашувини австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Ушбу ўйинни бошқариш учун бош ҳакам сифатида ФИФА томонидан Бенжамин Жон Уильямс тайинланган. 6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).
Мазкур учрашув учун ҳакамлар назоратчиси сифатида БААдан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, учрашув комиссари фаластинлик Жебрил Али бўлади.
Изоҳ (0)