Жанубий Кореянинг Lotte Group компанияси вице-президенти Ли Ин-вон ўлик ҳолда топилди. Компания топ-менежер вафот этганини тасдиқлади, аммо сабабларини маълум қилмади, деб хабар бермоқда Meduza.
«Рёнхап» агентлигининг маълум қилишича, Ли Ин-вон Суэл кўчаларида ўз жонига қасд қилган. Унинг машинасида оиласи ва компания раҳбариятига мурожаат қилинган хат қолдирилган. Ли 26-авгус куни Lotte Group’даги фирибгарлик иши юзасидан сўроқ қилиниши керак эди.Хабарда қайд этилишича, Ли ўлим олди хатида унга нисбатан қўйилган айбловлар ҳақиқатдан йироқ эканини билдирган. Марҳум тадрибкор 69 ёшда эди.
Изоҳ (0)