Россиянинг Ангарск шаҳри фуқароси, 65 ёшли иккинчи гуруҳ ногирони пенсионер Александр Варенков ногиронлик таслим бўлиш учун сабаб эмаслиги ва тўлақонли ҳаёт кечириш мумкинлигини исботлаш учун Москвагача югуриб келди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Гимнастика бўйича собиқ спорт устаси 20 июнь куни Шарқий Сибирдаги Ангарск шаҳридан тўшакка айланадиган 12 килограммли рюкзак билан Москва томон йўл олди. Пойтахтга пенсионер икки ой давомида етиб келди. Ўз йўли давомида Варенков кўчада ҳамда ФВВнинг бўлимларида тунаган.
65 ёшли пенсионер бир неча йил аввал тўртинчи марта инсультни бошидан ўтказиб, иккинчи гуруҳ ногиронига айланган. Айни дамда Александр Варенков Ангарскдаги имконияти чекланган одамларга ёрдам берувчи «Импульс» ташкилоти мураббийи саналади.
Москва Варенковнинг сўнгги манзили эмас. Қрим унинг якуний нуқтаси бўлади. Пенсионер ҳар куни марафон масофаси ҳисобланган 42 километр 195 метрни югуриб ўтади. У ногиронлар учун махсус ишланган интерваллар билан югуради.
65 ёшли ташаббускор Байкал кўли остидан сузиб ўтиб, янги рекорд ўрнатмоқчи.
Изоҳ (0)