Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш вақтида Россия ва Украина клублари бошқа-бошқа гуруҳларга ажратилади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати «ТАСС»га маълум қилди.
«Россия ва Украина клублари қуръа пайтида ажратилади», – дея маълум қилинди УЕФА матбуот хизматида.
ЦСКА Россия чемпиони сифатида ЕЧЛ ғолиби — «Реал» (Испания) ҳамда ўз мамлакатида чемпион бўлган «Лестер» (Англия), «Бавария» (Германия), «Ювентус» (Италия), «Бенфика» (Португалия) ва «Пари Сен-Жермен» (Франция) билан 1-саватчадан жой олган.
Плей-офф босқичида «Аякс» тўсиғидан ўтган Россия вице-чемпиони «Ростов» ЕЧЛда Россия шарафини ҳимоя қилувчи иккинчи клуб бўлди ва у 4-саватчадан жой олди. Киевнинг «Динамо» клуби (Украина) 3-саватчага жойлашди.
Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими Монако шаҳрида бугун, 25 август куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
Изоҳ (0)