23–25 август кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари Миллий координаторлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
ШҲТнинг Тошкент саммитидан кейинги биринчи миллий координаторлар учрашувида аъзо давлатлар вакиллари 2016–2017 йилларда ташкилотда ўтказиладиган асосий тадбирлар жадвали ва кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.
Жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашининг навбатдаги мажлисига ҳамда бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Изоҳ (0)